Муроса ва чора

18:34 / 18.12.2021 | Umidaxon An21bua | 386
Ассалому алайкум! Мен талабаман ва талабалар турар жойида тураман. Хонадошларим кўп маъносиз қўшиқ эшитишади. Келишишга ҳаракат қиламан, лекин ҳар доим ҳам фойда бермайди. Аллоҳдан мағфират сўрайман. Аммо улар бу қўшиқларидан менга таъсир қилишидан жудаям қўрқаман. Нима қилишим мумкин? Аллоҳдан улар учун ҳам иймон сўраяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз бўлмаган мусиқа ва қўшиқ бўлса, имкон бўлса у ерни тарк қиласиз, бўлмаса, эшитмаганликка оласиз. Ҳозирда қулоқликлар чиқиб кетган, ўшаларни тақиб эшитишларини илтимос қилсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!