Ҳайз пайтида сураларни тинглаш мумкинми?

14:53 / 21.07.2017 | di_xadicha | 2863
Ассалому алайкум! Мен хар куни кечқурун “Воқеа” сурасини ўқишни одат қилдим. Узрли пайтим эшитишимни ўзи кифоя қиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Воқеъа сурасини ўқишни ўзингизга вазифа қилиб олган бўлсангиз, узрлик пайтингизда уни ўқиш сиздан соқит бўлиб туради. Эшитсангиз, савоб олаверасиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам