Даво борми?

18:08 / 24.07.2017 | Moh | 2918
Ассалому алайкум! Ассалому aлайкум!
Ҳурматли шифокор!
Саволим кўпгина аёл-қизларга ҳос бўлган «выделение» (ажралма) ҳақида эди. Бу нарса таҳоратни бузади ва ноқулайлик туғдиради. Менда бир кунда 5 ёки 6 марта безовта қилади. Бунинг давоси борми? Уй шароитида бартараф қилувчи усуллар ёки дори дармонлар бор бўлса маслаҳат берсангиз. Ҳаққингизга дуо қиламиз. Олдиндан катта раҳмат
Шифокор:
.Албатта давоси бор. Бунинг учун гинекологик суртма таҳлили текширилади, кольпоскопия усулида бачадон бўйни ва қин холати кўрилади, лозим бўлса қин орқали УЗИ (Ультратовуш ташхиси), ажралманинг бактериологик экмаси текширилади. “Униб чиққан” қўзғатувчи турига мос махсус даво ўтказилади (буни гинеколог бажаради), сўнг сиз азизларимга уйда давомли бажариб юришга зарур усул ва тавсияларни хоссатан беради. Ҳар кимнинг ҳам даво чоралари бирдай бўлмайди, ажралмалар назарингизда бирдай туюлсада уларнинг қўзғатувчилари ва сабаблари турлича бўлади. Демак, саломатликка келганда айниқса хассос масалада “ўзбекчилик” қилиш ярамайди