Бошқа динга ўтиб кетишнинг ҳукми

02:22 / 20.12.2021 | Charosxon | 377
Ассалому алайкум! Дугонамни акамга келин қилганмиз. Тўй белгилангач эшитиб қолдик, дугонам онаси (балки бутун оиласи билан) Христиан динига ўтиб кетган экан. Акам Аллоҳ тўғри йўлга бошлаб қолар деб барибир уйландилар. Пул эвазига ёки бошқа сабаблар билан Ислом динидан чиқиб бошқа динга ўтишнинг ҳукми қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ асрасин! Бундай қилган одам муртад ҳисобланиб, у билан никоҳ асло дуруст бўлмайди!