Қуръон

02:20 / 20.12.2021 | Шахноза | 324
Ассалому алайкум! Ўзимга вазифа қилиб олган сураларимни ўқиганимдан кейин, умуман хар доим Қуръон тиловат қилсам дуо қилаётганимда хар сафар ушбу ўқиган оятларимдан хосил бўлган савобидан аввало Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламни сўнгра хамма ўтган мўмин мусулмонларни сўнгра ўтган яқинларимни (номма ном санаб ўтаман) руҳларини баҳраманд этгин деб дуо қиламан. Хато қилмаяпманми, шундай дуо қилиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Жоиз. Валлоҳу аълам!