Туғиш хавфли эмасми?

01:57 / 20.12.2021 | Нозима Мамирова | 1247
Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингиздан Оллоҳ рози бўлсин ! Ёшим 35 да. Кейинги пайтларда тез-тез юрак соҳамда симиллаган оғриқ санчиққа ўхшаш ҳолат бўла бошлади. Докторларга кўринсам юрагимда ишемия бошланганлиги айтиб даволай бошладилар. Оғриқларим камайиб бормоқда, аммо ҳансираш кўкрак қафасимда оғриқ ва қисилиш йўқолгани йўқ. Икки нафар ўғил фарзандим бор алҳамдулиллаҳ, бироқ турмуш ўртоғим яна битта туғишинг керак деяверади, ҳатто гинекологларгаоборадилар, кардиолог докторлар мумкинмас дейишяпти, қандай йўл тутай маслаҳат учун олдиндан раҳмат !
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Юрак ишемик касаллиги стабил турида туғиш мумкин, аммо ностабил ҳолати қарши кўрсатма ҳисобланади. Тегишлича даволаниб турғун формасига ўтгач, кардиолог назорати остида кейинроқ туғсангиз бўлади, ин шаа Аллоҳ. Ҳозирда юрак клапанлари нуқсонлари билан оғриган аёллар ҳам компенсация босқичида шифокор назорати остида она бўлишяпти. Валлоҳу аълам!