Беркитиб қуръон ўқишни ўрганиш

04:48 / 20.12.2021 | Kamola | 411
Ассалому алайкум! Мен қуръон ўқишни жуда хоҳлайман. Ўрганиш мақсадида отин ойига бормоқчи бўлдим. Аммо, дадам қаршилар. Чунки, ўзлари ҳурмат қиладиган маҳалла имомига боришимни истайдилар. Мен эса, эркак кишидан таълим олгим йўқ. Шу сабабли, ўрганишга ошиққанлигим сабаб, дадамдан беркитиб отин ойи қатнай бошладим. Алҳамдулиллаҳ, анча ўрганиб, тилларим келишиб қолди. Дадам интернетдан ўрганяпти деб ўйлаяптилар. Жуда хурсандлар, хатто, тажвидли мушаф ҳам олиб бердилар. Дадамга, гап орасида "устозсиз ўрганиб бўлмас экан" десам, яна имомга бор деяптилар. Уларни айтганини қилиб, ҳам отин ойимга, ҳам имомга бораверсам бўладими? Бу вазиятда қандай йўл тутай? Мен алдаб гуноҳга ботмаяпманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дадангиздан беркитиб иш қилишингизни тавсия қила олмаймиз. Валлоҳу аълам!