Ассалому алайкум! Намоз ўқишни энди бошладим, вояга етган вақтимдаги қазо намозларни ҳисоблаб, қазосини ўқиб боряпман. Шунда Рамазон рўзасини ҳам вояга етган вақтимдан шу вақтгача бўлган вақтдагисини ҳудди намоздек қазосини 1 ойдан тутиб бераманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма тутмаган рўзаларингиз қазосини тутасиз. Узрсиз рамазон рўзаларини тутмаган бўлсангиз, барча қолдирилгани учун бир марта 60 кун каффорот тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!