Нифос

03:27 / 24.12.2021 | Durdona Mamatova | 404
Ассалому алайкум! Биринчи фарзандимни туғганимдан сўнг бачадон деворимда йўлдош парчаси ёпишиб яхши тозаланмаганли туфайли менда 63 кун кам-кам қон келиб тураверган. Билмаганлигим сабабли мен уни нифос деб юрганман. Бачадонимни тозалатганимдан кейин қон келиши тўхтаган. Яқинда иккинчи фарзандимни дунёга келтирдим. Лекин Аллоҳнинг иродаси экан, туғилиб яшай олмади. Энди менда нифос одати қандай ҳисобланади. Қон тўхтаган вақтдан ғусл қилиб намозларимни бошлайманми, жинсий яқинлик хам мумкин бўладими ёки 63 кун одат ҳисоблайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нифоснинг энг кўпи 40 кун бўлади, ундан ортиқ нифос бўлмайди. Шунга кўра биринчи туғриқдан кейин қазо бўлган ибодатларингизни адо қилиб қўйинг. Ҳозирда ҳам 40 кунгача қараб туринг кузатиб, тугаган кунидан покланган ҳисобланасиз ва пок аёл ҳукмидаги ишларни қиласиз.

https://muslimaat.uz/maqola/28404 Валлоҳу аълам!