Ассалому алайкум!
Саждаи саҳв қандай амалга оширилишини китобдан тушуна олмаябман. Ёрдам берсангиз.
Саждаи саҳв қуйидагича қилинадими?
1. Охирги қаъда (сўнги ўтириш)га ўтирганда, “аттаҳийятни аъбдуҳу ва росулуҳ” гача ўқилади.
2. Ўнг томонга салом берилади.
3. Такбир айтиб, икки марта сажда қилинади.
Сўнг “Аттаҳийят”, “Саловот”, дуо ўқилиб, икки томонга салом берилиб, намоз тугатилади.
Сизлардан бошқа сўрайдиган инсоним йўқ. Илтимос жавобсиз қолдирманг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Шарҳул виқоя”да бир тарафга деган, “Ҳидоя” да икки тарафга деган. Иккисига ҳам ҳадис бор.
Қуйидаги линкдан яна қўшимча маълумотларни олишингиз мумкин. http://fiqh.uz/maqola/384.