Қазо намозларим

10:26 / 05.08.2017 | Moh | 1943
Ассалому алайкум!
Ҳурматли устозлар!
Қазо намозлари бор одам уни ўқиб адо қилиши кераклигини яқинда билдим. Яна, қазолари бор одам нафл намоз ўқиши жоиз эмас экан.
Ёшим 21 да. 5 вақт намозни тўлиқ ўқиётганимга 4 ой бўлди.
Намозсиз ўтган йилларимнинг қазосини қандай ўқишим керак? Бунинг айнан белгиланган услуби борми? Қандай қилиб ҳайз кўрган пайтимдан то ҳозирги давргача бўлган йилларнинг қазосини ўқишликни уддасидан чиқишим мумкин? Шу муҳим масалани батафсил тушунтириб берсангиз.
Илтимос , жавобсиз қолдирманг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати: