Ассалому алайкум! 3 ойлик чақалогим бор. Қайнонам билан қайнотам ёш улар ҳар куни спиртли ичимлик ичишади. Қайнотам ҳеч қаерда ишламайдилар. Куни билан (кўп қаватли) уйда мен чақалогим қайнотам бўламиз. Эрта тонгдан ичишни бошлайдилар. Кейин жанжал қиладилар. Қайнонам ва қайнотам маст ҳолатда болани уларга беришимни талаб қилишади (мен эса ўзимга бошқа бола туғиб олишим керак экам), олиб ҳар хил сўкишлар, уятсиз гаплар гапиришади (болага ҳам, бир бирларига ҳам). Мен эса болани ичган одамга беришни истамайман. Умуман харомдан узоқ қилиб тарбия қилмоқчиман. Хонага кириб қулфланиб ўтираман. Қуръони Карим оятларини телевизорда қўйиб қўяман, ўзим ҳам овоз чиқариб ўқийман. Лекин икковлари ичиб олиб бир бирлари билан урушишни бошлашади. Ҳар куни тўполон. Жанжал ва баланд овозлардан бола ҳам чўчиб кетади. Баʼзида қайнотам болани эмизаётган пайтим ҳам ётоқхонамизга бостириб кирадилар. Аввалига турмуш ўртоғим ҳам ичкиликка, болани харомга яқинлаштиришга қарши эдилар. Ҳозир ўзлари олиб чиқиб беряптилар. Нега десам домла айтди бермаслигим мумкин эмас экан дедилар. Бу вазиятда қандай йўл тутай?
Болани бермасликка ҳаққим борми?
– Ва алайкум ассалом! Домла бекор айтибди. Ҳолат шундай бўлса у уйда қолиш жоиз эмас.
Валлоҳу аълам!