Дарсдан сўнг муҳокама

00:17 / 25.12.2021 | Sohiba | 909
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ
Устоз илмларингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Менинг саволим қуйдагича эди: менинг ёшим 20 да, ўқув марказда дарс бераман, ўқувчиларим орасида 10 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳам бор. Улар билан дарсдан ташқари ҳам суҳбатлар уюштириб турамиз, улар билан бошқа ҳаётий масалалар ва ўқиган китобларимизни ҳам муҳокама қилиб турамиз. Улар менга Устоз деб ҳурматимни жойига қўйишади. Ҳеч уларнинг менга ҳурматсизлик қилганини ёки ножўя ҳаракати, гапи бўлмаган.
Бу ҳаракатим дарсдан ташқарида улар билан муҳокамалар қилишимиз нотўғри эмасми, динимизда бу масалага қандай қаралади. Бу ҳолатимиз ножоиз эмасми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Манфаатли гап жоиз. Шаръий чегарада туриб гаплашилса.
Валлоҳу аълам!