Намоз

23:21 / 05.08.2017 | samiyya_7707 | 1841
Ассалому алайкум! Яқинда орқа тарафдан операция бўлдим. Шу жойга тампон қўяман ва қонли ҳолатда оламан. Шу сабаб намозни ҳам ўқий олмаябман. Бундай ҳолатда динимизда қандай енгилликлар бор?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яра таҳоратда ювиш фарз бўлган аъзо бўлса ва ювиш зарар қилмаса, ювиб устига пахта қўйиб намозни ўқилаверади. Қон узликсиз келса, узрли кишилар ҳукмида бўлиб ҳар намозга алоҳида таҳорат олинади. Агар ювиш ярага зарар келтирадиган бўлса, пахта қўйиб, ювиладиган аъзо бўлса, устидан масҳ тортилади. Қонашининг таъсири бўлмайди таҳоратга. Валлоҳу аълам