Салом

06:53 / 26.12.2021 | Gulchehra Abdumuminova | 284
Ассалому алайкум устоз. Сизларга Аллоҳдан яхшиликларнинг энг ҳайрлисини сўрайман. Аёллар бегона эркакларга салом бериши тўғри эмаслигини эшитганман. Мен 18 ёшли талаба қизман. Домлаларимиз ва курсдаги ўғил болалар билан саломлашаман. Лекин кўчадаги эркакларга салом бермай қўйдим. Шу ишим тўғрими, ёши катта одамларга ҳурматсизлик бўлмайдими бу? Менга насиҳат қилинг илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Фитна бўлиш гумони бўлса бермаслик керак. Акс ҳолда берган афзал. Валлоҳу аълам!