Қуръон ўқиш ҳақида

19:06 / 26.08.2017 | muslima1993 | 3419
Ассалому алайкум! Ёшим 24 да 3 та фарзандим бор. Қуръон ўқишни бошлаганимга 2 йил бўлди ва 19 порасини ўқиб бўлдим. Оилавий шароит туфайли қолганини устозга бориб ўқишга имкониятим йўқ. Тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳатм қилсам бўладими ё устоз билан тугатиб олишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръони каримни устоздан ўқиб ўтказиб олиш шарт. Аммо айни дамда бунга имконият бўлмай турган бўлса, ўқишни тўхтатиб қўйманг. Имкон қадар ўзингиз ўқиб ўрганиб тураверинг. Устозга имконият бўлиши билан ўқиб, ўтказиб оласиз, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам