Ассалому алайкум! Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ!
Аллоҳим ҳамиша ёр бўлсин!
Ўқишга унча лаёқати йўқ боланинг қобилиятини аниқлаб, шунга қараб йўналиш беришда нималарга эътибор бериш керак?
Жавоб учун олдиндан раҳмат! Роббим рози бўлсин!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Боланинг қобилиятини билиш учун у билан кӯп сухбатда бӯлиб, ҳатти ҳаракатига катта эътибор бериш керак. Кимдир расм чизишга қизиқади, кимдир спортга, кимдир ҳисоб-китобга, кимдир машиналарга ва ҳаказо. Бола кичиклигидан у қизиққан тӯгаракларга қатнаштириш жуда муҳим. Сабаби, ҳали у тӯгаракка, ҳали бу тӯгаракка бориб ӯзлигини қидириб топиши осонлашади. Келажакда ҳар ишга қӯл урганида, унинг маҳоратли томонлари кучаяверади. Ҳамда ӯзига бӯлган ишончи ва қилаётган ишларининг яхши, самарали эканлигига ишончи кучли бӯлади. Яъни, болани қобилиятини қайси соҳада эканлигини билиб олиш учун, бир йӯналишда эмас, ҳар хил йӯналишда ривожлантириб кӯриш керак. Валлоҳу аълам!.