Чилла ўтириш

10:04 / 25.08.2017 | muslima1993 | 3410
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Сизга келинимизнинг номидан савол юборяпман. «Турмушга чиққанимга икки йилдан ошти, ҳалигача фарзанд кўрмадик. Ёшим 20 да, қилмаган ишимиз, бормаган шифокоримиз қолмади. Эр-хотин иккимиз жуда кўп даволандик, фойда бўлмади. Онам «Қирқ кун чилла ўтириб Аллоҳдан астойдил фарзанд сўрагин» деяптилар. Агар исломда шундай иш жоиз бўлса қайнонам ва турмуш ўртоғим уйда шароит яратиб беришар экан». Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фарзанд талаб қилиб чилла ўтириш оят ва ҳадисда келмаган. Лекин ибодат учун бу нарсани қилса, жоиз. Хилватда қолиш, чилла ўтириш фақат Аллоҳ учун бўлиши лозим, дунё талабида эмас. Валлоҳу аълам