Ассалому алайкум! Мен бир жуда бахтли хонадоннинг эркатой фарзанди эдим. Меҳрибоним онам ва акамдан айрилдим.
Дадам уч ойдан кейин кўнмасам ҳам фарзанд кўрмайдиган, ўртаҳол аёлга уйланиш шарти билан уйландилар. Чунки уй-жой ҳаммаси онам билан акамнинг меҳнати эди. Лекин дадам шартларини аксини қилди. Мен дадам билан гаплашмаяпман. Маслаҳат беринг шундай қилсам қарғиш оламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Отангиз истаганига уйланишга ҳақли. Сиз бу иши учун айтганингиздек муносабатда бўлишингиз нотўғри. Отангизнинг турмуш қуриши ҳалол амал. Аммо отангизни норози қилиш, ҳақларини адо этмаслигингиз ҳаром иш. Ҳалол амални ҳаром амал билан тўсилмайди. Валлоҳу аълам