Қазо рўзани тутишда эрнинг рухсати керакми?

12:22 / 22.03.2017 | Савол | 3136
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Саволим шуки, агар аёл 2 йил Рамазон рўзасини (фарзандли ва эмизикли бўлгани сабаб) қолдирган бўлса, энди бу қазо рўзасини тутиб беришнинг шариатимизда ҳукми қандай? Яъни қазо қилгани учун нафл рўза каби эридан рухсат олиб тутадими? Ёки фарз рўза кабими? Албатта сизнинг қимматли вақтингизни олгим келмайди, аммо узоқда яшаётганим ва баъзи воқеалар сабаб сизнинг вақтингизни олишга мажбур бўламан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Билганимизга жавоб бериш бизнинг вазифамиз. Рамазон рўзасининг қазоси ғам фарз рўза албатта. Шунга қазосини тутиш учун эрнинг рухсати шар эмас. Валлоҳу аълам