Пешоб

04:20 / 27.12.2021 | Maftuna | 224
Ассалому алайкум! Ойижонимнинг жинсий органлари шамоллагани сабаб, йўтал тутса ҳам, пешоб оз миқдорда келади. Ҳар номоз вақтида таҳорат олиб, номоз давомида йўтал тутиб қолса пешоб келади. Бу кун давомида куп кузатилади, тумов сабаб ва жинсий орган шамоллаши сабаб.номозлари бузиладими .ва пешоб тинимсиз келаверса таҳоратни қай усулда қилган маъқул.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Соҳиби узрлик таърифи:
Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув чиқиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, бавл томчилаб турадиган ёки аёллардаги шамоллаш туфайли ҳидли суюқликлар ёки истиҳоза келиб турадиганларни узр соҳиблари, деб айтилади. Булар икки қисмга бўлинадилар:
1.    Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгалламайди;
Яъни бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқишга имкон топа оладилар.  Бу тоифадагилар шаръий соҳиби узр саналмайдилар.
Буларнинг ҳукмлари: ҳар намоз (фарз, қазо, нафллар)ни таҳорат билан ўқийдилар, намоз ўқиётган пайтда узри келса намози фосид бўлади, қайта таҳорат қилиб, давом эттираверади. Агар суннат ва мустаҳабларни риоя қилиш натижасида таҳорати кетиб қолаверса, уларни енгиллаштириб, фарзини таҳорат билан ўқиши зарурдир.
2.    Уларнинг узри бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллайди;
Узр бир намознинг кириш-чиқиш вақтини тўлиқ эгаллашидан мақсад бундай узр эгалари бир намоз вақти киргандан то чиқиб кетгунича узридан холи ҳолатда, таҳорат олиб намознинг фарзини ўқишга имкон топа олмайди. Бундай кишилар шаръий соҳиби узр саналадилар.
ان استوعب تمام وقت صلاة مفروضة بان لا يجد فى جميع وقتها زمنا يتوضء و يصلى فيه خاليا عن الحدث. و هذا شرط العذر فى حقّ الإبتداء و فى حقّ ال البقاء كفى وجوده فى جزء من الوقت  و لو مرّة و فى حقّ الزوال يشطرت استيعاب الإنقطاع تمام الوقت حقيقة .
Агар унинг узри фарз намозининг тўлиқ вақтини эгалласа, яъни фарз намозининг тўлиқ вақтида бетаҳоратликдан холи ҳолда таҳорат қилиб, фарзни ўқийдиган вақт топа олмаса, шаръий соҳиби узр саналади.
Бу аввалда соҳиби узр ҳукмида бўлишлигига бўлган шартдир. Соҳиби узр ҳукмида қолиш учун эса, бир намоз вақтининг бирор жузида бир марта бўлса ҳам узрнинг топилишидир. (Роддул Муҳтор) Валлоҳу аълам!