Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Мени 3 нафар қиз фарзандим бор. Аллоҳ насиб қилган бўлса ўғил фарзанд кўриш ниятимиз бор. Авваламбор ҳаммаси Аллоҳдан. Интернетдан қон янгиланиши бўйича маълумотни ўқиб қолдим. Шунга кўра Аллоҳга дуо қилиб ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилсам, Аллоҳга қарши нотўғри иш қилган ҳисобланмайманми? Жавобингизни интизорлик билан кутаман. Олдиндан ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан деб қаттиқ эътиқод қилган ҳолда чорасини қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!