Ҳалол ва ҳаром гўшт

10:44 / 02.01.2022 | Muslima | 306
Ассалому алайкум! Мен халқаро миқёсда ўтказилаётган танловда қатнашаётган эдим. Америкада ҳалол гўштни топиш қийин ва қиммат. Ариза топшираётганимда агар ҳалол гўштни топиш қийин бўлса сиз 1 йил давомида вегетериан диэта тутишга, яъни ҳеч қандай турдаги гўштни емасликка розимисиз деган жойи бор экан. Мен унга имзо қўяйми ёки йўқми? Нимани маслаҳат берасиз. Илтимос жавобингиз мен учун жудаям муҳим.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол гўшт топиш имкони бўлмаса, бу нарсага рози бўлишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!