Ассалому алайкум! Ўғлим икки ёшу ўн ойлик. Тили бийрон чиққан эди. Овоз тони ҳам баланд. Баланд овозларни ёқтирмасди. Ҳозир дудуқланиб гапираяпти. Катта машинасининг овозини буваси баланд қилиб қўяверадилар. Унга бу ёқмасди, ўчир деяверарди. Балки шундандир. Болалар невропатологига кўрсатдим. «Пантокальцин», «Фенибут», «Нотта» дориларини бир ой мобайнида беришим кераклигини айтди. Бир ойдан буён икки маҳалдан бераяпман. Сезиларли натижа сезмадим. Асаблари анча ўзига келган. Дудуқланиш ўғлимда қолиб кетмайдими? Кимга мурожаат қилай? Ҳали ҳам эмизаман. Руҳий сиқилишлар кўп бўлган. Шунинг таъсири бўлиши мумкинми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Сабабини ўзингиз ёзиб турганингиздай оилада тинчлик-тотувлик, ҳотиржамлик муҳитини шакллантиришга уриниш лозим. Невропатолог шифокорга бир кўрсатиб, маслаҳатини олишингиз хам мақсадга мувофиқ