Тахорат

06:45 / 28.12.2021 | Ummu Abdulloh | 571
Ассалому алайкум! Олд фарждан ҳаво чиқса тахорат бузилмаслигини излаш хизматидан билдим. Лекин шу ҳаво чиққанда фаржга (ичкарисига эмас) қўйилган салфетка ё мато мош ҳажмича (рангсиз) намланиб қолса таҳорат кетиб намоз бузиладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қаердан чиққани эҳтиборли, фаржнинг ташқи қисмидан чиқса кетмайди. Ичидан бўлса кетади.
Валлоҳу аълам!