Фарзанд

10:22 / 28.12.2021 | Дилноз | 569
Ассалому алайкум. Мен хўжайнимни иккинчи турмушлариман. Биринчи оилалариям бор. Биз никох ўқитиб яшаймиз. Хафтада 3, 4 кун мени олдимда бўладилар. Қолган кунлари биринчи оилалари билан бўладилар. Вақт, харажат томонлама муаммо йўк . Бу нарсаларга жуда яхши эътибор берадилар. Лекин фарзанд кўрайлик, хомиладор бўлмоқчиман десам, хали шошма, хали вақти келади фарзандли бўлишнинг дейдилар (хомиладор бўлмасликнинг олдини оламиз), биринчи оилаларида 2 та фарзандлари бор. Хомиладор бўлишга эри қаршилик қилса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида қаршилик қилмаслик керак. Лекин хўжайинингизнинг ўйлаган бирор фикри бордир. Оилада низо чиқмаслиги учун келишишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!