Намоз

02:06 / 29.12.2021 | Mashkura | 323
Ассалому алайкум! Мен ёш болали келинман. Базан уй ишлари ва болам билан бўлиб, намозларим кўпинча қазо бўлиб қоляпти. Шунда шошилинч вақтларимда намозларимнинг фақат фарзини ўзини ўқисам бўладими. Шу саволга қизиқиб ютубдан қидирганимда, Содиқ Самарқандийнинг жавобларини эшитганимда, улар суннатини ўқиса савоб, ўқимаса гуноҳмас деганларини эшитгандим. Лекин кейин билсам, уларни эшитиш тақиқланган экан, шунинг учун жавобларига ишониш ишонмасликни била олмадим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Намознинг фарзларини асло қазо қилиб бўлмайди. Ҳатто қирғин барот бўлиб турганида ҳам намоз ўз вақтида ўқиш шарт. Сиз айтган ҳолатлар намозни қазо қилишга сабаб бўла олмайди. Банда қиёмат куни биринчи бўлиб намоздан ҳисоб китоб қилинади. Суннатга келсак, у фарз даражасида эмас. Онда сонда тарк қилинса гуноҳ бўлмайди. Аммо мудом тарк қилиб қўйилса гуноҳ бўлади. Суннатни тарк қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан бебаҳра бўлишга сабаб бўлиши мумкин.  Валлоҳу аълам!