Оилавий боғча фаолияти хақида

09:11 / 30.12.2021 | Hafizahon | 347
Ассалому алайкум! Устозлар, мен хонадонимда оилавий боғча очганман. Махалламиз болалари учун, савоб умидида. Ўзим хам, хужайним хам давлат ишида ишлаймиз. Боғча болалари учун озик овқатни ўзимиз бозордан олиб келамиз. Овқат, яъни бадал пулини давлат тўлаб беради, Бир бола учун сарфланадиган бадал пулидан озик овқатдан ташқари, болалар учун керакли ўйинчок ва жихозларни олсак бўладими. Болажонлар учун кўлимиздан келганича шароитлар яратиб берганмиз. Оилавий шароитларини эътиборга олиб, взносларини хам арзонлатиб берамиз, тил ўрганиш дарслари фарзандларим томонидан бепул ўтказилади. Шу болалар учун тайёрланган ва ортиб колган овқатдан ўзимиз ва ишчиларим хам истеъмол киламиз. Бу биз учун халолми, Оилавий боғча булганлиги учун бозорлик бир килинади. Мен болаларнинг хаққидан қўрқаман, иложи борича истеъмол қилинган овкат хаққини бошқа мехнатларим орқали халоллаб олишга харакат киляпман. Қандай қилиб савоб олсам булади, гунохкор бўлиб колмаяпманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Давлат озуқа учун деб бераётган пулини бошқа нарса учун ишлатиладиган бўлса буни албатта давлатга ҳисоботини бериш керак. Ўша пул сизнинг шахсий пулингизга аралашмасин. Умумий озуқалардан фойдаланадиган бўлсангиз, харажатини жойига қўйинг.  Валлоҳу аълам!