Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин сизлардан .Мана шу ойга болалар пулини тўғрилатмоқчи бўлиб, маҳалла ҳодимларига учрашдик. Улар бизларни давлат ишида ишламаслигимиз туфайли, вақтинчалик ишлаш базасига 300 минг тўлови билан киритишини айтиб, эр ва ҳотинга хужжат тайёрлаб ўзлари ҳал қилиши учун, 1 миллион пул сўрашди .Шунда 1йил тўлиқ 500 минг 3 фарзандимга пул олишим керак экан. Мен бу пулни бердим, нариги ой болалар пули чиқади .Лекин пул бермаганлар ойлаб кутиб юришибди.Болаларимни узларига репититорга ишлатмоқчи эдим. Яқинда зикр аҳлидан сўранг ҳизматидан пора берганни ҳам, олганни ҳам Аллоҳ лаънатлаган деган шунга ухшаш саволни ўқидим. Энди саволим қуйдагича, агар келаси ойга болалар пули келса нима қилишим керак . Ва мана шу ҳодимларга қандай жавоб қилай, Улардан биттаси менга яқин қўшни .Менга тўғри йўл кўрсатинг илтимос .Олай дисам Аллоҳдан қўрқаман, бу нафсим эса ол дейди. Аллоҳнинг ўзи барчамизни ҳидоятидан айирмасин.
– Ва алайкум ассалом! Бу пулларни олишни бекор қилинг. Қонуний йўл билан олинг. Валлоҳу аълам!