Ассалому алайкум!
1) Рамазон рўзасидаги қазо бўлган рўзаларни тутмасдан туриб Зулҳижжа ойи ёки шунга ўхшаш бошқа ойларда нафл рўза тутиш мумкинми? Бу рамазонда қазо бўлган рўза ўрнига ўтадими?
2) Эр 1-хотинининг рухсатисиз яширинча уйланса, 2-хотинга турлича муомала қилса, яъни муомалада 1-хотин билан қўпол ёмон муомалада бўлса-ю, 2-хотинга гўзал муомала қилиб адолат қилмаса бу ҳолда эр гуноҳкор ҳисобланадими?