Узун сочлар

11:18 / 29.12.2021 | Muslima Ayol | 333
Ассалому алайкум! Устоз, Намозда сочларнинг холати ҳақида айтиб ўтдингиз рахмат. Лекин, бир нарсага тушинмадим, сочлар узун бўлса сочни ёзиб, намоз ўқилганда рўмол тагидан соч кўриниб қоладику, шунга тўхталиб ўтинг , илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Кесиш шарт эмас. Намоз ўқиётган пайтингизда узун ҳолида ташлаб, ё битта қилиб йиғиб, ё ўрим қилиб ташлаб қўйсангиз бўлади. Рўмол катта бўлса тагида, бўлмаса кўйлак ичига солиб олиш ҳам мумкин.  Валлоҳу аълам!