Маслахат беринг

10:56 / 29.12.2021 | Muslima Foziljonova | 277
Ассалому алайкум! Араб тили ўрганишни бошлагандим. Қуръонни ҳам ёдламоқчиман. Аммо, араб тили қийин бўлгани учун, ўрганишга бир неча йил керак экан. Иккисини бир вақтда қилай десам, қийинлик қиларкан. Қай бирини биринчи ўрганишни маслахат берасиз? Жавоб учун олдиндан рахмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёжга қараб. Келгусида араб тилида илм олмоқчи бўлсангиз, араб тилини аввал ўрганган маъқул. Валлоҳу аълам!