Тажвид қўлланмам

21:58 / 28.12.2021 | Iroda Ummu Sa'dia | 355
Ассалому алайкум! Ҳозирда тажвид илмини ўрганяпман. Ўқув қўлланма китобларимнинг сўнгида 30-пора (1пора) жамланган. Саволим шундаки, таҳоратсиз пайтларимда ёки узрли ҳолатларим вақтида, тажвид дарсимни қилмоқчи бўлиб, ушбу китобларимни ушласам бўладими.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қуръон оятлари бор бетларни ушламаслик керак. Бошқаларини ушлаш жоиз. Қалам ёки чизғич орқали очсангиз эҳтиётлироқ бўлади.  Валлоҳу аълам!