Ассалому алайкум! Устазим мен Душанбедан, яқинда Тошкентга уғлимни тиббий кўрикдан ўтказгани борган эдим. Ўғлим чақалоқлигида инсульт булган экан. Хозирда даволаняпмиз. Хар йили борганимда ,,Хилол Нашр,, китобхонасига бораман, кўп китоблар олиб келиб ўқийман. Яқинда Хазратимизнинг ,, Тафсири Хилол,, китобларини хамма қисмини Устозимга хадя қилдим. Роса хурсанд бўлиб, шу китобдай улуғ бўлинг, фарзандингизга шифо берсин дедилар. Яна бир канча,, Келинг Қуръон ёдлаймиз,, ,, Тарихи Мухаммадия,, яна бошка китоблар обкелдим. Саволим шундай, шу китобларни бетахорат ўқиса бўладими? Ўқисак савоб бериладими? Лекин роса кўп китобларни яхши кўриб кечаси уқийман. Гохида одам бетахорат бўлади, уқиётганимда ухлаб қоламан. Арабча Ёсин, Мулк, Воқеа, Аллохнинг исмлари, кириллча қилиб вараққа ёзилган, ўшаларни ўкиш жоизми. То арабчани ўргангунимизча. Яна сизга рахмат, кўп китобларингизни ўша ердан обкелиб мазза қилиб ўқийман. Бизда сотилмайди. Лекин илож топган одам олиб ўқийди. Иншааллох араб тилиниям ўрганяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оятлар тўлиқ берилган саҳифаларни, яъни шу оятларга қўл текказмаслик керак. Аммо ундан бошқаларини бетаҳорат ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!