Юзини чизмасдан одам қиёфасини чизиш

00:16 / 31.12.2021 | Milyazova Dilfuza | 613

Ассалому алайкум! Кўпгина каналларда ва шунга ўхшаш жойларда бир нарсани гувоҳи бўламан. У каналларда мультипликацион қилиб, расмлар чизишади. Ўша расмларда, масалан, ҳижобли аёлларни орқа тарафидан, фақат рўмолини чизиб, сўзлар ёзиб қўйишади ёки ниқоб таққан ҳолатда, юзи кўрсатилмаган, чизилмаган ҳолатда ва эркакларни фақат соқоли бор ҳолатда расмлар чизишади. Саволим шундан иборатки, мана шу ҳолатларни кўриб, юзини чизмасдан одам қиёфасини чизиш мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!