Ассалому алайкум! Сунний ақийдалар
56-бет
Илм ислом тарафида
Аввал бошда ғарбликлар Ислом ҳам бошқа дийнлар каби илга қўйдилар. Лекин илм ривожланиб борган сари, Исломда келган маълумотларнинг тасдиги кучайиб борди. (Аста секин, Ислом ақийдасида келган нарсаларнинг тугрилигига илмий кашфиётларни далил сифатида келтириш юлга қуйилди. Бу иш ҳозир ҳам давом этмода.)
Манна шу қавс қилиб белгилаганимга тушунмадим.
Илтимос, опажон шуни содда қилиб ёритиб беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сизнинг маълумотингизни тўғриласам. Китобда:
“Аввал бошда бошқалар Исломни ҳам бошқа динлар каби илмга қарши қўйдилар. Лекин илм ривожланиб борган сари Исломда келган маълумотларнинг тасдиғи кучайиб борди. (Аста-секин Ислом ақийдасида келган нарсаларнинг тўғрилигига илмий кашфиётларни далил сифатида келтириш йўлга қўйилди. Бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда.)”, дейилган.
Масалан, инсоннинг тупроқдан ва сувдан яратилгани инсон танасидаги моддалар кашф қилиниши орқали тасдиқланган. Валлоҳу аълам