Аёл ҳаққи

23:54 / 30.12.2021 | Madina | 417
Ассалому алайкум!
Турмушга чиққанман. Қайнота қайнонам билан бирга яшаймиз. Ҳар 2 ҳафтада уйга бораман. Ҳар сафар қайнотамдан рухсат сўраб, ҳа деса бораман, бўлмаса йўқ. Лекин завжим доим сўраганимда рухсат берганлар. Қайнотамни менда ҳеч қандай ҳаққи йўқлигини, фақатгина эрим розилиги кераклигини айтсам ҳам фойдаси бўлмаяпти. Қайнотамни менда ҳеч қандай ҳаққи йўқлигини ўзига қандай тушунтирсам бўлади. Бу нарса мени жуда қийнаб юборди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унга буни эрингиз тушунтирсин. Валлоҳу аълам!