Жарроҳлик амалиётисизсиз даволаш мумкинми?

11:55 / 11.09.2017 | zarrina2011 | 1649
Ассалому алайкум! Олти ёшли ўғлимни хирург кўрикдан ўтказаётиб чурраси борлигини аниқланди. Яъни «Тўғриланувчи чов чурраси» деб диагноз қўйилди. Лекин жуда номаълум кичкинагина шиш бор, безовта қилмайди. Шуни жарроҳлик амалиётини қилмасдан даволаса фойда берадими, ёки албатта қилиш керакми? Жуда ҳам қўрқиб кетяпман, нозик жойда экан. Илтимос, маслаҳат берсангиз!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ. Мумкин. Боланинг қорин мушакларини мустаҳкамловчи машқларни мунтазам бажаришга инструктор ёрдамида ўргатиш ва назорат қилиб бориш лозим. Унга йиғлаш, кўп кучаниш, ич қотиб қабзият бўлиши, оғир юк кўтариш мумкин эмас. Шуларга қатъий риоя қилинса, операция (ташрих)сиз даволаш мумкин. Аксида чурра халқаси кенгайиб, у тўғриланмайдиган бўлиб қолади. Ҳажми ортса ёки қисилиш билан асоратланса, албатта жарроҳлик усулида даволаш керак бўлади