Ҳурмат

21:16 / 31.12.2021 | Muzayyana | 400
Ассалому алайкум! Жамоат транспортларида кетаётганда албатта ёши катталарга жой бериш керак. Ўриндиқларда аёллар билан ёнма ён кетаётганимда баъзида йўловчи киши эркак киши бўлса жой бермайман. Сабаби ёнимдаги йўловчилар аёл киши бўлганлиги учун. Эркакларнинг аёллар билан ёнма ён ўтириши сабабидан. Айтингчи бу ишим қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Тўғри қиласиз. Илло ёши жуда улуғ бўлса жой берганингиз афзал. Валлоҳу аълам!