Гап пойлаш гуноҳ эмасми?

21:33 / 30.12.2021 | Muslima | 287
Ассалому алайкум! Икки кишининг телефондаги суҳбатини яширинча эшитиш гуноҳ эмасми? Беҳосдан эмас, балки қасддан. Ҳозирги кунда техника тараққиётининг мўжизаларидан фойдаланиб, айрим қайноналар келинлари оналари билан нимани гаплашишларини эшитиш учун, келинларининг телефонига прослушка ёқтириб қўйишяпти экан. Бу масалага шариатимиз қандай қарайди? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоис эмас. Бу ман қилинган жосусликка киради. Валлоҳу аълам!