Мия пардасининг шамоллаши

08:43 / 12.09.2017 | muslima1993 | 2216
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Ёшим 24 да, тез шамоллаб қоламан. Менга «мия парда қаватининг сурункали шамоллаши» ташхиси қуйилган, шунинг учун бошимни юволмайман. Бошимни ювсам қурутишга улгурмай шамоллаб қоламан ва ҳафталаб азият чекаман. Сочимни калта қилиб кестирдим, натижа бўлмади, совуқ тегиши билан шамоллайман. Яхшилаб даволандим, лекин касалим сурункали экан. Яна қандай маслаҳат берасизлар, сочимни «фолбокс» қилиб кестиришим мумкинми? Шундан бошқа чорам қолмади, жавоб учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллох. Мумкин. Зарурат булса кирдириб олдириб ташлаш хам мумкин. Аслида спинал суюкликдан олиб тахлил килиш, уни эктириб сезувчанлик мавжуд дори воситаси билан даволатишингиз керак. Малакали невролог ва нейрохирург билан маслахатлашинг