18 +

04:15 / 07.01.2022 | Dilobar G'ulomqodirova | 544

Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин сизлардан! Мен бир уй бекасиман хозирги кунда ижтимоий тармоқларда аёллар учун ҳар хил вебинарлар марафонлар ўтказиляпти. Муслимар ривожланиши учун шукроналик курсларида қатнашгандим жуда ҳам бу курсдан ўзимга керакли билимларга эга бўлдим. Истиғфор айтиш, сокин она бўлиш, саришта аёл бўлиш учун жуда қулай вазифалар бериб боришди, ўзлаштириб олдим, алҳамдулиллаҳ. Энди саволим шуки ҳозирги кунда ажримлар сони кўп, ёки 2 чи хотин қиламан, деган эркаклар сони кўпайиб, хиёнат устида аёллар кўп изтироб чекишяпти. Яқинда бир дугонам ҳам 3 чи фарздандини дунёга келтирди. Шу вақт ичида эрининг ҳиёнат қилиб юрганини билиб қолди. Эри ҳамма айб ўзинда, сен мени қондиролмаяпсан, ўзингга қара, гўзаллик салонига бор, деб ҳамма айбни дугонамни бўйнига қўйди. Аёллар ўз устида ишлаб, жуфти ҳалолининг нафсини қондириш учун психолог, (узр сўрайман, сексологлардан) маслаҳат олса бўладими ёки маҳсус ўқув курсларда қатнашса бўладими, шариъат қоидаларидан чиқмаган ҳолда? Бу иш қанчалик тўғри биз аёллар бундай ишларни ўрганиб гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Жуфтимиз ҳиёнат қилмасин деб ҳаракатимиз қанчалик тўғри? Илтимос устоз ўз маслаҳатларингизни беринг.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало бир нарсага танбиҳ бериб ўтсам. Агар эр шаръий никоҳ билан бошқа аёлга уйланса бу хиёнат бўлмайди. Шариатда жоиз ишни хиёнат дейилмайди. Оила мустаҳкамлиги учун шариатга зид бўлмайдиган ҳолда сиз айтиб ўтган мутахассисларга мурожаат қилиш ва улардан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!