Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Менинг узрли сабабим бор ва ҳар намоз пайтида 1,2 марта топилади, аммо баъзан 10 минут пок бўлиб фарз намозни ўқий оламан ва баъзан намоз пайтида ҳам узрим келиб қолади, лекин тинмасдан узрим келиб, 10 минут ҳам пок ҳолда тура олмайдиганмасман. Мен қандай йўл тутай? Ҳар намоз вақти киргандан сўнг, янги таҳорат олиб намоз, Қуръон тиловати ва бошқа ибодатларни кейинги намоз вақтигача қилавераманми ёки текшириб, узрим келишига қараб таҳоратимни янгилайвераманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат тез тез бўлиб туриши кўп бўлса, ҳар намоз вақтида алоҳида таҳорат олиб, хоҳлаганча ибодатларингизни адо этаверасиз. Валлоҳу аълам