Таркибида алкоголь бор овкатлар

00:07 / 02.01.2022 | Mavluda | 292
Ассалому алайкум! Чет элда овкатларга таркибида алкоголь бор нарсалар қўшишади (масалан, таркибида алкоголь бор соя). Баьзи интернетнинг халол сахифаларида овқатга қўшиладиган спирт маст килиш максадида кушилмаганлиги, ва фоизи паст бўлса, истеьмол қилса бўлади деб ўқиганман, бундай овқатларни мусулмонлар истеьмол қилса бўладими?
Саволимга вакт ажратиб, жавоб берганингиз учун катта рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Оз миқдорда спирт қўшилган озуқани тановул қилиш жоиз эмас. Балки қўшилган спирт ўз спиртлик хусусиятини йўқотган, шунингдек, маҳсулотни сақлаб туриши учун қўшилган бўлса, уламолар бунинг истеъмолини жоиз, деганлар.  Валлоҳу аълам!