– Ва алайкум ассалом! Қорин дам бўлишига нима сабаб бўлади ?
Қорин дам бўлиши (метеоризм) - ичакларда ортиқча газларнинг йиғилиши билан боғлиқ бўлиб, бу касаллик белгиси ҳисобланади. Нормал жараёнда газлар тўғри ичак орқали ташқарига чиқарилади, қолган қисми эса қонга сўрилиб, ўпка орқали ажралиб чиқади. Кўп миқдорда газ ҳосил бўлиши эса ичакларда газлар йиғилишига сабаб бўлади.
Метеоризмга нима сабаб булади ва уни олдини олиш учун нималарни истеьмол килмаслик керак ?
Метеоризмга дуккаклилар (ловия, нўхат), картошка, пиёз, шолғом, карамнинг барча турлари, турп, қора нон ва ёғли сутларни куп истеьмол килиш сабаб булади , демак шу махсулотлар истеьмолини чегаралаш зарур .
Метеоризм сабаблари :
1.Ҳазм қилиш системасидаги ўзгаришлар (дисбактериоз, ферментлар етишмовчилиги);
2.Нотўғри овқатланиш, газли ичимликлар, фаст фудлар, писта ва чипслар;
3.Ошқозон хлорид кислотасини кўпайтирувчи дорилар;
4.Ошқозон-ичак ва ўт йўллари касалликлари;
5. Стресс ва аёлларда ҳайз олди даврлари;
6. Камҳаракатлилик, овқатдан кейин ётиш, ётган ҳолатда овқатланиш сабаб бўлади.
Метеоризм тез-тез безовта қилганда шифокорга мурожаат қилиш ва асосий касалликни аниқлаш зарур.
Бу касаллик асосан сурункали касалликларда кузатилгани сабабли, ўша касалликларни даволаш метеоризмни ҳам камайишига олиб келади. Токи шифокорга учрагунингизгача Метеоспазмил 1 таблеткадан 3 маҳал ва Юниэнзим 1 таблеткадан 3 маҳал овқат пайтида ичиб туришингиз мумкин. Қолган препаратлар кўрсатмаларга асосан буюрилади.
Валлоҳу аълам.