Пластикдан пул ечиш

23:33 / 01.12.2021 | М. | 389

Ассалому алайкум! Ойлигимиз пластикка тушади .Бозорда бази жойларда пластикка савдо йук .Шунинг учун банкомадга накд пулга алмаштиришга тугри келади .1%олади банкомад .Мажбур буламиз алмаштиришга .Бу сўдхурлик булиб колмайдими .Шу ишимиз жоизми .

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Банк хизмат қилиб қилган хизматига ҳақ олиши жоиз. Банкоматларда банк сизга хизмат кўрсатаётган бўлади. Валлоҳу аълам!