Ассалому алайкум!1.Фарз намозида бирон нуқсонга йўл қўйиб, намоз сўнгида саждаи сахв қилишни унутган кишининг намози қабул бўладими?
2.Агар шундай ҳолатга юз берган бўлса ва кейинги намозни вақти кирган бўлса, нима қилиш керак, қазо намоз ўқиш керакми?
3.Қазо бўлган намозни ўқимасдан олдин ўқилган намоз қабул бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Намозда фарз амалда нуқсон бўлган бўлса, намоз бузилади. Вожиб амалларида хато бўлган бўлса саждаи саҳв қилади. Уни унутган киши бошқа ишга киришиб кетса, ундан сажда соқит бўлади. Ҳалиги намозини қайта ўқиб қўйган афзал. Валлоҳу аълам!