Сарфланиши аниқ бўлган пулдан закот бериладими?

02:29 / 22.03.2017 | Савол | 2596
Ассалому алайкум! Асcаламу алайкум! Бизда маълум миқдорда пул бор. Ҳар Рамазон ойида закотини берамиз. Бу йил рўзадан бир ҳафтадан сўнг тўй қилаяпмиз. Пул тўйга сарфланади. Биз пулнинг закотини беришимиз керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
.Ва алайкум ассаом. Албатта бу пулнинг закотини беришингиз керак, чунки бир йил ўтди ва ҳали пулни сарфлаганингиз йўқ. Валлоҳу аълам