Номаҳрам қариндош билан бирга туриш

12:27 / 06.01.2022 | Matluba Sultonova | 458

Ассалому алайкум! Устоз яхшимисиз, Яратган умрингизни барокатли қилсин, биз мўминаларга қўлдан келганча ёрдам беряпсиз. Аллоҳ рози бўлсин! Саволим шуки, биз Тошкентда оилавий 2 хонали ётоқхонада турамиз, уйимизда ошхона йўқ, бир хонани ўзи ҳам ошхона, ҳам ётоқхона. Бир хонада дадам билан ойимлар ухлайдилар, иккинчисида синглим, мен ва укам. Тошкентда турганимиз учун дадамни акаларини ўғли бизникида 2-3 кун туришга рухсат сўраб келди. У ошхонада укам билан ухлади, дадам ва ойимлар, биз икки қиз билан бир хонада ухладик. Бугун уларга чиқиб кетишини айтдик, у нарсаларини олиб кетди.Кўнгил жуда ҳижил, виждоним қийналяпти, хато қилдикмикан билмай деб. Диний жиҳатдан хам, инсонийлик жиҳатдан хам ёвуз иш қилмадикмикан деб ўйлаб қолдим. Лекин биз икки турмушга чиқмаган, 22-20 ёш қизларга, у йигит бор жойда юриш жуда ҳижолатли бўлди. Устоз, чиқиб кет деб тўғри қилдикми, ҳозирги оилавий шароитимиздан келиб чиқиб????? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Агар кўп ёзган бўлсам узр.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!