Ҳажга аёл кишининг ёлғиз бориши

07:40 / 22.09.2017 | Севара | 1363
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Қайнонам сиздан бир масалани сўраб беришимни илтимос қилдилар. Улар оқила, тақволи, кўп ибодат қиладиган, хуллас дунёдаги энг яхши аёллар. Қайнотам аксинча кўп ичадиган, ёлғончи, муттаҳам, бир сўз билан айтганда Ҳудодан қўрқмайдиган одамлар. Қайнонам ҳажга боришни ният қилганлар. Қайнотам эса битта гапда турмасдан баъзида ўзинг бор десалар, баъзан бирга бораман дейдилар. Шунинг учун қайнонам бирга боргилари келмаяпти. Ҳажга бир ўзлари борсалар ҳам бўладими? Ёки маҳрам билан боришлари керакми? Қайнотамни тушуниб бўлмайди. Мабодо қайнонам ҳажга борсалар, қайнотам мен рози эмасдим дейишларидан қўрқяпмиз.

Аллоҳ дин йўлида қилаётган хизматларингизга беҳисоб ажру мукокофотлар берсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маҳрам билан бориш керак, албатта. Аллоҳ насиб қилиб бирга боришса, балки инсофга келиб қоларлар. Валлоҳу аълам